Ўзбекистон | 15:09 / 29.06.2018
20829
1 дақиқада ўқилади

Шавкат Мирзиёев икки спортчи ва режиссёрга уй совға қилди

Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон карлар жамиятининг Кар-соқовлар маданият марказини бориб кўргани хабар қилинганди.

Давлат раҳбари аҳолининг мазкур қатлами саводхонлиги, тарбияси, ишлаши, дам олиш ва даволаниш шароитларини яхшилаш мақсадида алоҳида қарор тайёрлаш бўйича топшириқ берди.

Шавкат Мирзиёев шахмат бўйича жаҳон чемпиони Сирожиддин Зайниддинов, таэквондо бўйича Осиё чемпионати совриндори Даврон Хидиров, ёш режиссёр Олег Ошипенкога Тошкент шаҳридан уй, маданият маркази учун иккита автобус совға қилган.

 

Мавзуга оид