Жаҳон | 12:33 / 29.06.2018
12159
1 дақиқада ўқилади

Трамп Путин билан учрашувдан нима кутаётгани айтилди

Фото: The Hill

Оқ уй вакили Линдси Уолтерснинг маълум қилишича, Қўшма Штатлар етакчиси Дональд Трамп Россия президенти Владимир Путин билан учрашув икки давлат муносабатларидаги кескинликни камайтиришидан умид қилмоқда. 

Унинг сўзларига кўра, Трампнинг фикрича, Путин билан ўтказиладиган учрашув конструктив ўзаро ҳаракатларга олиб келади.

Шунингдек, унинг таъкидлашича, Трамп Путин билан АҚШ миллий хавфсизлиги манфаатлари туфайли ҳам учрашмоқчи.

Путин ва Трамп 16 июль куни Хельсинкида учрашиши хабар берилганди. Шу билан бирга, бу ҳар икки давлат етакчисининг саммитлар билан алоқадор бўлмайдиган биринчи тўлақонли шаклдаги учрашувига айланади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Трамп Путин билан учрашувни орзиқиб кутаётгани хабар берилганди.

Мавзуга оид