Ер ости сувларидан ўзбошимчалик билан сув олиш учун маъмурий жавобгарлик кучайтирилмоқда
Ўзбекистонда суғориладиган ерларда содир этилган ер қонунчилиги бузилиши ҳолатларига табақалаштирилган жарима санкциялари белгиланмоқда. Бу ҳақда Олий Мажлис Сенатининг ўн бешинчи ялпи мажлисида маъқулланган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун хужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунида шундай дейилган.
Kun.uz мухбирининг хабар беришича, ерлардан хўжасизларча фойдаланиш ёки уларни яроқсиз ҳолга тушириш, яъни ерга эгалик қилувчилар, ердан фойдаланувчилар ва ижарачилар томонидан ер участкасида суғориладиган ерларни яхшилаш ҳамда муҳофаза қилиш, шу жумладан ерлардан мақсадли, оқилона фойдаланилишини, тупроқнинг қайта тикланишини ва ҳосилдорлиги оширилишини таъминлаш бўйича мажбуриятларнинг бажарилмаслиги учун маъмурий жавобгарлик кучайтирилмоқда.
Ўтказилган инвентаризация маълумотларига кўра 50 фоиздан кўп, айрим вилоятларда эса 75 фоизгача сувдан фойдаланувчилар сувдан махсус фойдаланиш ва сувга қудуқларни бурғилаш учун рухсат олишмаган. Натижада ушбу ҳуқуқбузарлар томонидан ер остидан олинаётган сув захираларининг ҳисоб-китоби йўқ ва улар томонидан Давлат геология қўмитасининг гидро-геологик станцияларига тегишли ҳисоботлар тақдим этилмай келинмоқда.
Шу сабабли, сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли қоидаларини бузиш, яъни ер ости сувли қатламларидан олинадиган сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли қоидаларини, ер ости сувли қатламларидан сув олиш лимитларини бузиш, ер ости сувларидан ўзбошимчалик билан сув олиш учун маъмурий жавобгарлик кучайтирилмоқда.
Мавзуга оид
12:10
Ўзбекистонда фойдаланиладиган сув ресурслари 90 фоизи қишлоқ хўжалигига тўғри келяпти
16:29 / 19.11.2024
Қозоғистонда магистрал йўлда ўртача тезликни оширганлар жаримага тортилади
16:11 / 17.11.2024
Пробация бўлинмалари ходимларининг ваколатлари кенгайтирилди
08:48 / 08.11.2024