Германия 14 давлат билан қочқинларни қайтариш бўйича келишиб олди
Германия канцлери Ангела Меркель ЕИга аъзо 14 давлат билан Германияга кириб келишга ҳаракат қилаётган мигрантларни ортга қайтариш жараёнини тезлаштириш ҳақида келишиб олди. Бу ҳақда dpa Меркелнинг коалиция бўйича ҳамкорларга мурожаатига асосан хабар қилмоқда.
"Германияга келаётган, бошпана излаётган, ЕИнинг бошқа давлатларида рўйхатдан ўтказилган шахслар рўйхатдан ўтказиш учун бошқа йирикроқ “тўхташ марказларига” олиб кетилиши керак", - дейилади хабарда.
Ҳужжатда қуйидаги давлатлар тилга олинади: Бельгия, Дания, Эстония, Латвия, Литва, Люксембург, Нидерландия, Польша, Португалия, Венгрия, Финляндия, Франция, Чехия, Швеция.
Таъкидланишича, ҳужжат саккиз саҳифадан иборат. Матнга кўра, Меркель ЕИнинг бошқа давлатларида рўйхатдан ўтиб бўлган бошпана сўровчиларни махсус “тўхташ марказларида” жойлаштиришни хоҳламоқда.
Канцлер коалицион ҳамкорларни музокаралар натижалари ҳақида телефон мулоқотлари вақтида хабардор қилган.
Эслатиб ўтамиз, Ангела Меркелга бу келишувлар ўз ҳукуматини сақлаб қолиш учун муҳим. Мамлакат ички ишлар вазири Хорст Зеехофер Меркелга миграцион инқирозга бутун Европа учун ечим топиш бўйича июнь ойи охирига қадар вақт берди. Акс ҳолда у қочқинлар учун чегараларни шахсан ёпиш билан таҳдид қилган.
Мавзуга оид
08:34 / 10.04.2023
Ўрта Ер денгизида мигрантлар яна оммавий равишда чўкмоқда
11:22 / 18.03.2023
“Орзулар мамлакати”. Америкада ким қанча маош олади?
17:07 / 14.03.2023
Россияда мигрантлар учун патент муддати 3 йилгача узайтирилиши мумкин
13:11 / 11.03.2023