Жаҳон | 08:17 / 30.06.2018
29590
1 дақиқада ўқилади

Трамп Қрим ҳақидаги саволга жавоб қайтарди

Фото: EPA

АҚШ президенти Дональд Трамп Қрим Россия ҳудуди сифатида тан олиниши мумкинлигини истисно этмади, деб хабар тарқатди РИА «Новости».

«Кўрамиз», - дея жавоб қайтарган у журналистларнинг саволига.

Аввалроқ, АҚШ президенти Дональд Трамп Россия етакчиси Владимир Путин билан учрашувда Россиянинг сайловларга аралашуви мавзусини муҳокама этмоқчи эканлиги ҳақида маълум қилганди.

Бундан ташқари, Трампнинг билдиришича, россиялик ҳамкасби билан Украина ва Сурия масаласи юзасидан ҳам фикр алмашиш истагида.

Шунингдек, Қўшма Штатлар етакчиси Дональд Трамп Россия президенти Владимир Путин билан учрашув икки давлат муносабатларидаги кескинликни камайтиришидан умид қилаётгани айтилди. 

Мавзуга оид