Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги директори ўринбосари Гўзал Исломованинг фикрича, даромад айланмасининг 5 фоизи миқдорида солиқ тўлаш - энг қўрқинчли солиқ бўлган. Исломова бу ҳақда 2 июль куни янги солиқ ислоҳотлари муҳокамасига бағишланган анжуманда шундай дейди.

«Мутахассислар таъкидлаган, даромад айланмасининг 5 фоизи миқдорида солиқ тўлаш - энг қўрқинчли солиқ бўлган. Бу энг самарасиз солиқ. У энди йўқ. Даромад ва дивидендлардан олинадиган солиқ ставкалари пасайтирилади. Бу катта қадам», деб баҳолайди у янги солиқ концепцияси ҳақида гапириб.
Ўзбекистонда [солиқ концепцияси] ҳужжатининг қабул қилиниши илк марта ҳукумат, давлат органлари ва вазирликларнинг тадбиркорлар билан яқиндан ҳамкорликда иш олиб борганидан дарак беради, дея фикр билдирган Гўзал Исломова.
















