Суриянинг Хомс шаҳрида ИШИД террорчилик гуруҳининг раҳбари Абу Бакр ал Бағдодийнинг ўғли йўқ қилинди, деб хабар берди Reuters жангариларнинг ахборот ресурсига асосланиб.

Хабарда айтилишича, Худайфа ал Бадрий Хомсдаги электр станцияси яқинида ўтказилган операция чоғида ўлдирилган.

Аввалроқ ОАВда Абу Бакр ал Бағдодий ўғли билан бирга Сурия шарқида, Ироқ чегараси яқинида яширинган бўлиши мумкинлиги хабар қилинганди.