Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентнинг ҳаракатланиш тикланган кўчасида икки томонлама ҳаракатга рухсат бериш кўриб чиқилмоқда
Тошкентнинг Махтумқули кўчасидан Абдулла Қодирий кўчасига ҳаракатланиш тиклангани ҳақида аввал хабар берилган эди. Эндиликда, Абдулла Қодирий кўчасидан Махтумқули кўчасига ҳаракатланиш, шунингдек, Махтумқули кўчасида жойлашган Католик черкови томон қайрилиб олишга рухсат бериш масаласи кўриб чиқилмоқда. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ сайтида хабар қилинмоқда.

“Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ қўшимча қулайликлар яратиш ва йўл ҳаракатини ташкил этишни яхшилаш мақсадида Махтумқули кўчасидан А.Қодирий кўчасига ҳамда А.Қодирий кўчасида Махтумқули кўчасига икки томонлама ҳаракатни тиклаш, Махтумқули кўчасида жойлашган Католик черкови қаршисида қайрилиб олишга рухсат бериш масаласини кўриб чиқмоқда.
Эслатма. Харитада оч яшил тусда белгиланган йўл очилган, сариқ рангдаги қисмлари кўриб чиқилмоқда”, - дейилади хабарда.
Мавзуга оид
12:07 / 27.03.2026
Тошкентда янги саноат зоналарига мораторий жорий этилади
11:36 / 25.03.2026
Нурафшон ва Бектемирни боғловчи тезюрар автобус қатнови йўлга қўйилади
14:51 / 24.03.2026
Тошкентда кибержиноятлар жиноятларнинг ярмидан кўпини ташкил қилди
14:01 / 24.03.2026