Спорт | 15:12 / 06.07.2018
11336
1 дақиқада ўқилади

Игорь Сергеев «Пахтакор»га қайтди

Фото: FC Pakhtakor

Ҳужумчи Игорь Сергеев фаолиятини яна «Пахтакор»да давом эттиради. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

«Пахтакор» футбол академияси тарбияланувчиси бўлган Игорь Сергеев қисқа муддатли танаффусдан сўнг яна ўзи учун қадрдон клуб сафига қайтди. Бугун у «Пахтакор» билан 2018 йил охирига қадар мўлжалланган шартномага имзо чекди. 

Аввалроқ, 25 ёшли ҳужумчи БААнинг «Ад-Дафра» таркибида 10та ўйин ўтказиб, 1та гол урган эди.

Сергеев ҳозирга қадар «Шерлар» билан уч марта Ўзбекистон чемпионлигини қўлга киритиб, бир марта чемпионат тўпурарига айланган. Жами 121та ўйинда майдонга тушиб, 64та гол урган.

Мавзуга оид