Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Илон Маск Таиланддаги ғорда қолиб кетган ёш футболчиларни қутқаришда ёрдамини таклиф қилди
Фото: Joshua Lott / AFP
Илон Маск вакиллари Таиланд ҳукуматига ғорда қолиб кетган ёш футболчилар ва уларнинг мураббийини қутқаришда ўз ёрдамларини таклиф қилишди. Бу ҳақда Маскнинг матбуот котибига иқтибос келтирган ҳолда Bloomberg агентлиги маълум қилди.
Таъкидланишича, ушбу масала юзасидан музокаралар олиб борилмоқда, бироқ Таиланд раҳбарияти қандай қарорга келгани номаълум.
Маск компанияси Space Exploration Technologies Corp. компаниясининг навигация қурилмаларини қўллаган ҳолда ўсмирларнинг ғордаги аниқ жойини аниқлашда ёрдам бериши мумкин. Шунингдек, Маск Boring Co. компаниясининг сув тортиб олувчи тизимларини ва Tesla Powerwalls аккумуляторларини тақдим қилиши мумкин.
Июнь охирида болалар футбол жамоаси аъзолари мураббийи билан биргаликда мамлакат шимолидаги Кхао Луанг ғорида йўқолиб қолганди. Ўсмирлар кучли ёмғир оқибатида ғорга кириш жойи сув остида қолгани сабабли ғордан чиқиша олмаган. Қутқарувчилар ғорга кириб уларни аниқлашган, бироқ уларга сув камайгунгача 4 ой ғорда ўтириб туришларига тўғри келишини айтишган.
Мавзуга оид
07:33 / 23.02.2026
Маск Ойда электромагнит катапулта қурмоқчи
16:18 / 21.02.2026
Хитой дронларни Россияга Таиланд орқали етказиб беришни бошлади
18:57 / 09.02.2026
Илон Маск энди Марс эмас, Ойда шаҳар яратиш устувор эканини айтди
16:06 / 09.02.2026