Ёз фасли мактаб ўқувчилари учун таьтил ва мароқли хордиқ пайти.

Жорий июль ҳам ёзги таътилнинг иккинчи ойи сифатида оромгоҳларнинг болалар билан гавжум даври ҳисобланади.

Kun.uz сайти Республикадаги қатор оромгоҳларда бўлиб мактаб ўқувчиларининг дам олиши, билимларини мустаҳкамлаши учун яратилган шарт-шароитлар ёритилган қатор репортажлар бериб бормоқда.

Сайт мухбирининг навбатдаги репортажи Жиззах вилояти Зомин туманидаги «Zomin Sunrise» болалар оромгоҳидан бўлди.


«2016 йилда фаолияти йўлга қўйилган ушбу оромгоҳ ёз ойлари давомида 12 кундан жами 6 мавсумда 1000 нафарга яқин ўқувчиларнинг дам олиши учун мўлжалланган. Айни дамда болалар оромгоҳида 3 мавсум давом этмоқда», — дейди Kun.uz мухбири билан сухбатда оромгоҳ рахбари Тўрабек Шодиев .

«Zomin Sunrise» оромгоҳида ўқувчиларнинг мазмунли хордиқ чиқариши, янги ўқув мавсумига яхши кайфиятда йўл олишларини учун махсус дастур ишлаб чиқилган. Жумладан, замонавий, шинам турар жой, болалар бассейни ва 10дан ортиқ спорт тўгараклари мавсум давомида ўқувчилар хизматида бўлади.

 

Шунингдек, махсус рецеплар асосида тайёрланган 6 маҳал мазали овқат,  болалар ақлий салоҳиятини янада ривожлантиришга йўналтирилган тренинглар, боулинг мусобақалари, бизнеснинг илк сабоқларини ўргатишга мўлжалланган – бизнес дарс, инглиз тили ўқув курси, миллий ва замонавий рақс ҳамда моҳир қўллар  тўгараклари ҳам оромгоҳнинг кичик меҳмонларига манзур бўлмоқда.