АҚШнинг Вильямсбург шаҳрида (Виржиния штати) вертолёт турар жойлар устига қулаб тушди. Бу ҳақда АҚШ фуқаролик авиацияси федерал бошқаруви маълум қилди. 

WTKR каналининг маълум қилишича, фалокат оқибатида бир киши ҳалок бўлган.

Eurocopter EC 135 тиббий вертолёти таунхауслар посёлкаси устига қулаб, кучли ёнғин келтириб чиқарган. Воқеа William & Mary коллежи яқинида юз бергани сабаб таълим муассасаси корпусларига зиён етган.

Авиаҳалокат сабаблари ҳозирча ўрнатилмаган. Воқеа жойида ўт ўчирувчилар ва авиация соҳасидаги мутахассислар иш олиб боришган.

Фото: WYDaily/Bryan DeVasher