Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ҳудудлари бўйича энг кўп аҳоли Самарқанд вилоятида яшайди
Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси шу йилнинг биринчи ярмида мамлакат аҳолиси 0,7 фоизга ёхуд 243,4 минг кишига кўпайганини билдирмоқда.
Олти ой вақт ичида 104,9 мингта никоҳ ва 16,4 мингта ажралишлар рўйхатга олинди. Шунингдек, 75,6 мингта вафот этганлар қайд этилди. Республика ҳудудлари кесимида таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, 2018 йил 1 июль ҳолатига энг кўп аҳоли сони Самарқанд вилоятида 3753,3 минг кишини ва Фарғона вилоятида 3644,9 минг кишини, аксинча энг кам аҳоли сони Навоий вилоятида 964,7 минг киши (2,9 %) ва Сирдарё вилоятида 821,9 минг кишини (2,5 %) ташкил этди.
Ҳудудлар кесимида аҳолининг энг юқори ўсиш суръати 2017 йилнинг мос даврига нисбатан Сурхондарё вилоятида 2,1 фоизни, Қашқадарё ва Самарқанд вилоятларида 2,0 фоизни, Жиззах вилоятида 1,9 фоизни, Наманган вилоятида 1,8 фоизни, аксинча энг кам ўсиш суръати Қорақалпоғистон Республикасида 1,4 фоизни ва Тошкент вилоятида 1,2 фоизни ташкил этди.
Мавзуга оид
10:50 / 12.06.2026
Самарқанднинг олис туманларига инвестициялар жалб этилади
17:46 / 10.06.2026
Самарқанд туманлари қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик ва қайта ишлаш саноатига ихтисослашган ҳудуд сифатида ривожлантирилади
12:12 / 09.06.2026
Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари қисқарди
11:00 / 08.06.2026