Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Янги қиёфадаги Жасорат майдони фойдаланишга топширилди (суратлар)
1966 йилнинг 26 апрелида Тошкент шаҳрида юз берган кучли зилзилани акс эттирувчи Жасорат майдони тубдан таъмирланди. Пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати шу ҳақидаги янгилиги ва суратлари билан бўлишди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг халқ қабулхоналарига аҳолидан келиб тушаётган мурожаатлар, талаб ва истакларни инобатга олиб, Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан қайта таъмирланган ушбу майдон 10 июль куни фойдаланишга топширилди.
Рафиқаси ва фарзандларини зилзиладан ҳимоя қилаётган эркак акс эттирилган монумент атрофидаги майдон ободонлаштирилиб, хушбўй гуллар экилди, замонавий ёритгичлар ҳамда қулай ўриндиқлар ўрнатилди.
Шу тарзда пойтахт аҳолиси оилавий ҳордиқ чиқариши мумкин бўлган диққатга сазовор масканлар сони яна биттага кўпайди.
"Фарзандларим билан қайта таъмирланган Жасорат майдонида сайр қилиб юрибмиз. Бу ерда оилавий ҳордиқ чиқариш учун яратилган шароитлар бизни қувонтирди. Ҳаммадан ҳам болалар хурсанд. Негаки энди мириқиб сайр қилиш мумкин бўлган хушманзара гўшалар сони яна биттага кўпайди. Ушбу майдонни аҳоли фойдаланиши учун қисқа муддатда таъмирлаб берган мутасаддиларга миннатдорчилик билдираман, оилам билан дуо қиламиз”, — дейди фарзандлари билан майдонда сайр қилаётган юртдошимиз Шаҳло Сатторова.
Ёзнинг жазирама кунлари шаҳримиз аҳолисини ушбу сўлим гўшага сайр қилишга таклиф этамиз, дейилади ҳокимлик хабарида.
Мавзуга оид
20:06 / 10.06.2026
Президент ҳузурида Ислом цивилизацияси марказининг фаолияти ва режалари кўриб чиқилди
16:55 / 09.06.2026
Бизнес-омбудсман Тошкентдаги рекламаларни бузишда қонуний йўл тутишга чақирди
10:25 / 09.06.2026
Тошкентда энг кўп аҳоли савдо соҳасида банд
11:40 / 08.06.2026