Худди ана шундай фикр Жаҳон банки президенти Жим Ён Кимнинг Америка Қўшма Штатларининг нуфузли «Foreign affairs» журнали сайтида чоп этилган таҳлилий мақоласида келтирилади.

Ўлчов кучи 

Сиёсатчилар ва бюрократлар ўз ишини уддалай олмаса, камбағал аҳоли энг кўп азият чекади. Аммо одамларда ўзлари ҳақли бўлган хизматларни талаб қилиш усули бор: бу – шаффофлик. Ахборотдан кўпроқ хабардор бўлиш фуқароларга етакчилар ва давлат хизматчилари нималар қилаётгани ва нималар қилмаётганини билиш имконини беради.

Масалан, Угандада 2005 йилда жамоат ташкилотлари билан ишловчи тадқиқотчилар маҳаллий тиббий муассасалар ишини баҳолаш, сифати юқорироқ бўлган хизматларни талаб қилишга даъват этувчи махсус карточкалар чоп этишди. Ушбу оддий сиёсат билан соғлиқни сақлаш соҳасида вазиятнинг барқарор яхшиланиши, жумладан, беш ёшгача бўлган болалар ўртасида ўлим ҳолатлари камайишига эришилди. 

Шунга ўхшаш ҳолат 2001 йилда Германияда ҳам кузатилган. Талабаларни баҳолаш халқаро дастурининг ҳафсалани пир қилувчи натижаларидан сўнг «PISA шок» деб ном олган тадбир амалга оширилди – ҳукумат таълим соҳасида йирик ислоҳотлар ўтказиб, таълимни яхшилади. 

Таълимни баҳолаш Танзанияда ҳам муҳим аҳамиятга эга бўлди. 2011 йилда «Twaweza» ноҳукумат ташкилоти Жаҳон банки гуруҳи томонидан қўллаб-қувватланган ҳолда болаларнинг базавий саводхонлигини ҳисоблаш кўникмаларини аниқлашга бағишланган сўров натижаларини чоп этди. Натижа аянчли эди: ўн нафар учинчи синф ўқувчисидан фақат учтаси иккинчи синф дастурини ўзлаштирган, ундан ҳам кам бола иккинчи синфга мўлжалланган инглиз тилидаги матнни ўқий олган. 

Ўша пайтларда хизмат кўрсатиш индикаторлари асосида сўров натижалари чоп этилди. У ўқитувчиларнинг камчилиги ва ўқувчиларнинг дарс қолдирмаслигини кўрсатди. Шундан сўнг рўй берган ижтимоий акс-садо Танзания ҳукумати томонидан ўқитишнинг паст даражаси муаммоларини ҳал қилишга қаратилган “Ҳозироқ юқори натижалар” дастури жорий қилинишига олиб келди. 

Ушбу мисоллар шуни кўрсатадики, инсон капитали ривожланиши ҳолатининг ишончли таҳлилидан кенг фойдаланиш имконияти вужудга келмоқда. Бу таҳлил ҳукуматларни ҳаракат қилишга ундайди. Жаҳон банки гуруҳи томонидан инсон капиталининг асосий жиҳатларини қамраб олиш учун ишлаб чиқилаётган кўрсаткичлар мантиғи ана шундай. 

Ушбу ўлчов инсон капиталига сармоя самарасиз бўлган мамлакатлар учун даъват бўлиб хизмат қилиши мумкин. Биз ўз ҳаракатларимизни соғлиқни сақлаш ва таълимга йўналтирамиз, асосларни ўрганиб борамиз. Ҳозир туғилган болалар мактаб ёшигача яшай олармикан? Агар яшаб қолса, мактабга бора олармикан? Улар неча йил ўқийди? Ўрта мактабни битиргунча улар соғ-саломат, келгуси ўқиш ва ишга тайёр бўла оладими?