Спорт | 00:21 / 13.07.2018
49343
1 дақиқада ўқилади
Равшан Эрматовнинг рақобатчиси жаҳон чемпионати финалига тайинланди
Аргентиналик ҳакам Нестор Питана ЖЧ-2018 финали бўлмиш Франция - Хорватия ўйинига тайинланди.
Унга қанотларда ватандошлари Эрнан Майдана ва Хуан Белатти ёрдам беришади. Захира ҳаками - Бьорн Куйперс, захира ассистенти - Эрвин Зейнстра (ҳар иккаласи ҳам Голландия).
Бу беллашув Питана учун ЖЧ-2018даги бешинчи, жаҳон чемпионатлари тарихидаги 9-ўйин бўлади. Натижада, 43 ёшли рефери бу кўрсаткич бўйича дунё рекорди соҳиби, ўзбекистонлик Равшан Эрматовга яқинлашиб олади. Ҳамюртимиз ҳисобида 11та ўйин бор.
Эслатиб ўтамиз, Франция ва Хорватия ўртасидаги финал ўйини 15 июль куни ўтказилади.
Мавзуга оид
18:54 / 10.12.2019
ЖЧ-2018 мезбонлиги коррупция орқали қўлга киритилган бўлиши мумкин
08:19 / 04.12.2018
Инфантино G20 иштирокчиларига ЖЧ-2018 тўпларини совға қилди
12:53 / 09.11.2018
Роналдунинг ҳет-триги - энг ёқимли хотира. ЖЧ-2018нинг энг эсда қоларли лаҳзалари аниқланди
01:41 / 25.09.2018