Гватемала соҳилларидан 350 км узоқликда кичик сув ости кемаси бортида 800 кгдан кўпроқ кокаин моддаси топилди.  

Маълум қилинишича, кема бортида ҳар бири бир килограммдан келадиган 823 та кокаин солинган пакет топилган. Пакетлардан кўпида бразилиялик футболчи Неймарнинг "ПСЖ" кийимидаги сурати туширилган бўлган.

Кема экипажи таркибига 3 колумбиялик кирган. Таъкидланишича, мусодара қилинган кокаиннинг қора бозордаги нархи 11,5 млн долларни ташкил қилади. 

Фото: Ижтимоий тармоқлар
Фото: Ижтимоий тармоқлар
Фото: Ижтимоий тармоқлар