Спорт | 10:44 / 14.07.2018
32577
1 дақиқада ўқилади

ЖЧ-2018 финалида жаҳон кубогини майдонга кимлар олиб чиқиши маълум қилинди

Фото: ТАСС/Getty Images

Россияда ўз поёнига етиб қолган жаҳон чемпионатининг финал учрашувида жаҳон кубогини майдонга тантанали равишда россиялик модель Наталья Водянова ва немис футболчиси, 2014 йилги жаҳон чемпиони Филипп Лам олиб чиқишади. Бу ҳақда ФИФА сайтида маълум қилинди.

Кубок махсус кейсда жойлаштирилади. Кейснинг замоги ва илгаги рутений металлидан тайёрланган бўлиб, бу металл Россия шарафига шундай аталган ва кимёвий элементлар даврий жадвалида Ru символи билан белгиланган.

Финал 15 июлда Москвадаги “Лужники” стадионида бўлиб ўтади. Унда Франция ва Хорватия жаҳон чемпиони унвони учун кураш олиб боради.

Мавзуга оид