Жаҳон | 17:00 / 16.07.2018
29178
2 дақиқада ўқилади

Путин Трампга «оғриқли нуқталар»га эътибор қаратишни таклиф этди

Фото: Lehtikuva Lehtikuva/Reuters

АҚШ президенти Дональд Трамп маълум қилдики, Вашингтон ва Москвада яхши муносабатларни йўлга қўйиш имконияти мавжуд. 

«Бизнинг давлатларимизда ўзаро муносабатларни яхшилаш учун улкан имкониятлар мавжуд. Бундай муносабатларни узоқ йиллар сақлаб қолиш мумкин», – деган у россияликлар президенти Владимир Путин билан учрашув аввалида.

Айни вақтда Хельсинкидаги президент саройида АҚШ ва Россия президентларининг яккама-якка учрашуви бўлиб ўтмоқда.

Россия президенти америкалик ҳамкасбига «оғриқли нуқталар»га эътибор қаратишни таклиф этган.

Путиннинг сўзларига кўра, давлат раҳбарлари доимий мулоқотни давом эттириши зарур.

«Совуқ уруш аллақачон тугаган, икки мамлакатнинг ўткир ғоявий қарама-қаршилиги узоқ тарихда қолди, дунёдаги вазият тубдан ўзгарди. Биз доимий равишда алоқа қилиб келмоқдамиз. Биз телефон орқали мулоқот қиламиз, халқаро майдонларда учрашдик. Энди эса ўзаро муносабатларимиз ва халқаро майдондаги «оғриқли нуқталар»ни муҳокама қилиш пайти келди», — деган Путин.

У эътибор қаратиш зарур бўлган мавзулар бисёр эканини таъкидлаб ўтган.

Мавзуга оид