Жаҳон | 07:20 / 18.07.2018
15520
1 дақиқада ўқилади

Финляндия президенти операция қилинди 

Фото: AP

Финляндия президенти Саули Ниинисте АҚШ ва Россия президентлари Дональд Трамп ва Владимир Путиннинг Хельсинкидаги учрашувининг эртасига 17 июлда кичик жарроҳлик операциясини бошдан ўтказди. Таъкидланишича, Ниинистенинг тикланишига бир ҳафтача вақт кетади.

“Тикланиш бир ҳафтача вақт олиши кутилмоқда. У бу вақт ичида ўз мажбуриятларини бажара олади, бироқ саёҳат қила олмайди”, деб айтилган хабарда.

Маълум қилинишича, операцияни ўтказиш май ойидан режалаштириб келинган. Ниинисте қандай операцияни бошдан ўтказгани маълум қилинмаган.

Мавзуга оид