Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ТИВда Лукашенконинг Ўзбекистонга ташрифига тайёргарлик муҳокама қилинди
2018 йилнинг 20 июль куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Беларусь Республикасининг фавқулодда ва мухтор элчиси Леонид Маринични қабул қилди.
ТИВ ахборот хизмати хабарига кўра, суҳбат давомида асосий эътибор бўлажак Ўзбекистон – Беларусь олий даражали учрашувига тайёргарлик кўриш, жумладан ташрифнинг кун тартиби ва дастури масалаларига қаратилди.
Учрашувда Ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги мажлиси ва бошқа икки томонлама тадбирларнинг ўтказилиш муддатлари ҳам муҳокама қилинди.
Аввалроқ, Беларусь президенти Александр Лукашенко жорий йилнинг 12-14 сентябрь кунлари Ўзбекистонда расмий ташриф билан бўлиши ҳақида хабарлар тарқалганди.
Мавзуга оид
09:00 / 01.06.2026
Лукашенко: “Украинадаги воқеалар Арманистон учун сабоқ бўлиши керак”
22:20 / 24.05.2026
Макрон Лукашенкони Украина низосига аралашмасликка чақирди
09:00 / 22.05.2026
Абдулазиз Комилов Хорватия бош вазири билан музокара ўтказди
21:48 / 12.05.2026