АҚШ давлат котиби Майк Помпеонинг маълум қилишича, Вашингтон Пхеньянга қарши санкциялар бажарилгани учун Москвадан миннатдордир. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар бермоқда.

Унинг сўзларига кўра, «Россия АҚШга ёрдам кўрсатаётган кўплаб нарсалар бор».

Шунингдек, унинг қўшимча қилишича, АҚШ Россиянинг КХДРга қарши санкциялар бўйича ёрдамини қадрлайди.

Помпеонинг таъкидлашича, ушбу йўналиш бўйича ишларни давом эттириш зарурати бор.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Трамп Путин билан муносабатлари қачон ёмонлашиши мумкинлигини айтганди.