Давлат хизматлари агентлиги: олти ой ичида 9800дан ортиқ қонун бузилишлари бўлгани аниқланди
Давлат хизматлари агентлиги ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан жорий йилнинг ўтган олти ойи давомида 9800дан ортиқ қонун бузилишлари аниқланди. Қонун бузилишларининг 5700дан ортиғи ҳокимлик органлари, 770дан ортиғи муҳандислик-коммуникация тармоқларига улаш, 538 таси қурилиш ва 47 таси кадастр идоралари ҳиссасига тўғри келди. Бу ҳақда Давлат хизматлари агентлигининг кенгайтирилган ҳайъат йиғилишида маълум қилинди.
Аниқланган қонун бузилиши ҳолатлари юзасидан 4 мингга яқин таъсир чоралари қўлланилиб, 183 нафар шахс интизомий жавобгарликка тортилган, 30 нафар шахс вазифасидан озод этилган, 155 нафар шахс эса маъмурий жавобгарликка тортилган.
Ҳозирда Ўзбекистонда президент ташаббуси билан ташкил этилган Давлат хизматлари агентлиги ва 201 та Давлат хизматлари марказлари фаолият олиб бормоқда.
Ўтган 2017 йил давомида марказлар орқали жами 120 минг хизмат кўрсатилган бўлса, 2018 йилнинг апрель-июнь ойларининг ўзида 1 млн 35 минг хизмат аҳолига тақдим этилди.
Шунингдек, ўтган йили марказлар орқали кўрсатиладиган хизмат турлари 32 тани ташкил этган бўлиб, ҳозирда хизмат турлари 100 тага етказилди.
Мавзуга оид
09:52 / 11.09.2024
Аёл кишининг суратларини интернетга қўйиб интим хизматлар таклиф қилган шахс ушланди
07:35 / 10.09.2024
Икки ойда 20 млрд сўмлик давлат харидларида қонунбузарликлар аниқланди
21:19 / 26.04.2023
Қашқадарёдаги газ тақсимлаш пунктларида 23 млрд сўмлик талон-торож ҳолатлари аниқланди
18:06 / 04.04.2023