Жаҳон | 17:40 / 22.07.2018
13622
1 дақиқада ўқилади
Порошенко Донбассдаги барча шаҳару қишлоқларда Украина байроғи ҳилпирашига ваъда берди
Украина президенти Петро Порошенко ўзининг фейсбукдаги саҳифасида Донецк ва Луганск вилоятларининг барча шаҳару қишлоқларида Украина байроғи ҳилпирашини айтди.
«Аминманки, Украинанинг кўк-сариқ байроғи Донецк ва Луганскдаги барча шаҳар ва қишлоқлар узра ҳилпирай бошлайди», дея ёзади Порошенко.
Аввалроқ, Поошенко Киев Донбассга БМТ тинчликпарвар кучлари киритилиши билан ҳудудда сайловларга тайёргарлик кўришни бошлашини айтган эди.
Россия президенти Владимир Путин Дональд Трамп билан бўлиб ўтган учрашув чоғида Донбассда референдум ўтказиш таклифини берган эди. Сўнгги маълумотларга қараганда, бу таклиф Америка томонидан қабул қилинмаган.
Мавзуга оид
15:20 / 30.10.2024
УҚК генерали Марченко: Донбассдаги фронт «парчаланди»
15:50 / 29.10.2024
Россия армияси Донецк областидаги Горняк шаҳрини эгаллади
22:49 / 15.08.2024
Украина Куркс операцияси туфайли Донецк фронтидаги позицияларидан айрилмоқда
18:36 / 04.05.2024