Беш баллик шкала бўйича G1 биринчи даражали магнит бўрони 24 июль куни Ерни қамраб олади, дея хабар беради РИА «Новости».
Россия Фанлар академиясининг Лебедев номидаги Физика институти Қуёш рентгени астрономия лабораториясининг прогнозига кўра, бўрон Тошкент вақти билан соат 8да бошланади. Магнитосфера тахминан кун ярмига қадар қўзғалган ҳолатда бўлади.
Таъкидланишича, бундай магнит бўронлар космик қурилмаларни бошқариш тизимига таъсир кўрсатиши мумкин.
Астрономларнинг хабар беришича, аввалги бўронлар 28 июнь, 2 июнь, 6 ва 7 май кунлари содир бўлган, бу йилдаги энг катта бўрон эса апрель ойида қайд этилган.

















