Ақтўбеда 52 нафар ўзбекистонликнинг ҳаётига зомин бўлган машъум автобус иши бўйича суд бошланди
Қозоғистоннинг Ақтўбе вилояти Иргиз тумани судида 52 нафар ўзбекистонлик йўловчининг ҳаётига зомин бўлган автобус иши бўйича дастлабки мажлис бошланди. Бу ҳақда «Казинформ» хабар қилмоқда.
«Бугун, 24 июль куни эрталаб соат 10да Иргиз туман суди биносида ёниб кетган автобус иши бўйича дастлабки суд мажлиси бошланди. Максат Пернебеков, Нуржан Қирғизбоев, Барат Танатов, Тилепбаев ва Пардебаевга нисбатан очилган жиноий иш 9 июль куни келиб тушди. Суд Иргиз тумани судида бўлиб ўтмоқда, сабаби айнан шу ҳудудда Ўзбекистоннинг 52 нафар фуқароси ҳаётига зомин бўлган автобусда ёнғин юз берган», - дейди Ақтўбе вилоят суди матбуот хизмати раҳбари Анор Айтжанова.
Беш киши айбланувчи сифатида қайд этилган, уларнинг уч нафари ёниб кетган автобус ҳайдовчилари, «Азия транзит сервис» корхонаси таъсисчиси ва механиги.
Ҳайдовчилар қўлга олинган пайтдан бошлаб ҳибсда сақланмоқда, улар икки ёки ундан кўпроқ кишининг ўлимига сабаб бўлган транспорт воситаларидан фойдаланиш қоидалари, ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузганликда айбланган.
Компаниянинг ишчилари тижорат ташкилотларидаги вазифаларни нотўғри бажариш, икки ёки ундан ортиқ кишининг ўлимига сабаб бўлган носоз автотранспорт воситасини фойдаланишга чиқариш, расмий ҳужжатни сохталаштириш, сохталаштирилган ҳужжатдан фойдаланганликда айбланмоқда.
Автобус эгаси халқаро қидирувга берилган.
Эслатиб ўтамиз, 18 январь куни Қозоғистонда йўловчи автобуси ёниб кетиши оқибатида 52 киши ҳалок бўлди. Улар Ўзбекистон фуқаролари эди.
Мавзуга оид
15:51 / 07.11.2024
Шаҳарлараро автобус йўналишларида зарарни қоплаб бериш режалаштирилмоқда
13:06 / 06.11.2024
Тошкентдаги автобусга номаълум шахслар салон аёл ва эркаклар учун ажратилгани ҳақидаги постерни ёпиштириб кетди
21:44 / 01.11.2024
Самарқандда автобус салонини аёллар ва эркаклар учун ажратган ҳайдовчига чора кўрилди
09:55 / 15.10.2024