Фан-техника | 00:04 / 24.07.2018
6185
2 дақиқада ўқилади

Hyperloop капсулалари учун тезлик рекорди ўрнатилди

Германиялик тадқиқотчилар гуруҳи Hyperloop Pod Competition мусобақаси доирасида АҚШнинг Хоторн шаҳри яқинидаги қувурда ўрнатган рекордини янгилади.  Бу гал Мюнхен технологик университети жамоаси WARR Hyperloop SpaceX компанияси томонидан ташкиллаштирилган танловда вакуум поезд учун капсулани 284 мил/соат (457 км/соат) тезликкача тезлаштириб, бош совринни қўлга киритди.

Танлов иштирокчилари олдига гиперқувур орқали ўтаётганда максимал тезликка эриша оладиган транспорт модулини лойиҳалаш вазифаси қўйилганди. Синов полигони узунлиги 1,2 км билан чегараланган бўлган. Жорий йилдаги янги қонунларга кўра барча капсулалар мустақил равишда старт олиб, тўхтатиши керак бўлган.

Ғолиб WARR Hyperloop томонидан лойиҳаланган капсула енгил ва юқори пухта углетоладан тайёрланган, 50 кВтли электр двигател ва 5 сонияда ҳаракатни тўхтатувчи пневматик тормоз тизими билан жиҳозланган. Капсула 70 кг келади.

Hyperloop SpaceX ва Tesla компаниялари асосчиси Илон Маскнинг ғояси бўлиб, бироқ уни ҳаётга татбиқ этиш билан бошқа компаниялар шуғулланади. У ўзидан қувурлар бўйлаб ҳаракатланувчи алюминий капсулалардан иборат транспорт тизимини акс эттиради.

Мавзуга оид