Жаҳон | 10:00 / 24.07.2018
19675
1 дақиқада ўқилади

Қозоғистонга 4 давлат президентларининг келиши кутиляпти

Фото: kremlin.ru

Жорий йилнинг 12 август куни Қозоғистоннинг Ақтау шаҳрида V Каспий саммити бўлиб ўтади.

Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлигининг хабар беришича, унда Каспийбўйи давлатлари - Қозоғистон, Озарбойжон, Эрон, Россия ва Туркманистон раҳбарлари иштирок этади.

Саммитда томонлар Каспий денгизининг ҳуқуқий мақоми, иқтисодиёт, транспорт, экология ва хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилиш ниятида.

Саммитнинг асосий якуний ҳужжатига Каспий денгизи ҳуқуқий мақоми тўғрисидаги конвенция айланиши лозим. Шунингдек, бир қатор беш томонлама ҳукуматлараро ҳужжатларни имзолаш режалаштирилмоқда.

Мавзуга оид