Нурсултон Назарбоев Шавкат Мирзиёевни туғилган куни билан табриклади. Бу ҳақда Оқўрда матбуот хизмати хабар тарқатди.
Маълумотларга кўра, Қозоғистон президенти Ўзбекистон президентига мустаҳкам соғлик, фаровонлик ва янги муваффақиятлар тилади.
Таъкидланишича, давлат раҳбарлари Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги икки томонлама ҳамкорлик ривожланиб бораётгани, шунингдек, Марказий Осиёда кооперация алоқалари кенгаяётгани бўйича мамнуният изҳор этишган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Владимир Путин Шавкат Мирзиёевга қўнғироқ қилгани хабар берилганди.

















