Трамп бунга жавобан Мюллер ўзига 2016 йилги президентлик сайловларига Россия аралашуви бўйича иш юзасидан Қўшма Штатлар адлия тизимига тўсиқ яратишига доир саволлар бермасликни талаб қилди. Жулианининг тушунтиришича, махсус прокурор гувоҳлар, хусусан, ФҚБ собиқ директори Жеймс Комининг кўрсатмаларига ишонган бўлиши мумкин.
Таъкидланишича, Мюллер АҚШ президентининг таклифига ҳозирча ҳеч қандай жавоб қайтармади.











