«220 Вольт» ритейлери контейнер-дўконлар ташкил қилди
«220 Вольт» электр жиҳозлари ва маҳсулотлари ритейлери янги шаклдаги контейнер-дўконларни синовдан ўтказмоқда.
Ҳозирда ритейлер Москва ва Санкт-Петербургда биттадан ана шундай дўконлар ташкил қилди. Компания 2019 йилга келиб 20та дўкон очмоқчи. «220 Вольт» бундай контейнер-дўконларни қурилишлар олиб борилаётган ҳудудлар, узоқ туманлар, кўргазма ва тадбирлар ҳамда дўкон очиш имконияти йўқ жойларда ташкил этишни режалаштирган.
Майдони 30 квадрат метрга яқин контейнерлар тахминан 600 номдаги маҳсулотни жойлаштиришга мўлжалланган. Битта контейнерни таъмирлаш ва жиҳозлаш учун 600-700 минг рубль кетади. Маҳсулотлар учун яна 1 миллион рублга яқин пул сарфланади.

Озгина маблағи бор ва талаб юқори бўлган «нуқта»ларни билганлар учун бу бизнес жуда даромадли бўлиши мумкин. Дўкон учун харажат жуда оз бўлиб, савдо юришмаса бошқа жойга кўчириш мумкин.
Компания вакилининг айтишича, бошқа шаклдаги, жумладан, чодир кўринишидаги, ғилдиракли дўконлар варианти кўриб чиқилган, лекин охирида контейнер маъқул деб топилган.

Тавсия этамиз
Ҳиндистон ва Покистон: кимнинг армияси кучлироқ?
Жаҳон | 19:21 / 09.05.2025
Мафкуралар кураши: 9 май аслида қандай кун?
Ўзбекистон | 14:22 / 09.05.2025
Қатиқ, мураббо ва ядро қуроли. Путин янги филмда нималар деди?
Жаҳон | 21:59 / 06.05.2025
Автомобил импортига экосертификат – утилизацияга қўшимча “бонус”ми?
Ўзбекистон | 20:34 / 06.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Танқидга тоқатсизлик белгиси ёхуд жамоатчиликнинг кўзи қандай мойланмоқда?
Ўзбекистон | 19:53
-
Ким Чен Ин Россияни Ғарб тажовузидан ҳимоя қилишга ваъда берди
Жаҳон | 19:20
-
Ҳиндистонлик ўқитувчиларга мактабда хивич билан юришга рухсат берилди
Жаҳон | 18:08
-
Ҳиндистон ва Покистон АҚШ воситачилигида ўт очишни тўхтатишга келишди
Жаҳон | 17:43
Мавзуга оид

20:59 / 24.02.2020
PepsiCo Хитойнинг онлайн-ритейлерини 705 млн долларга сотиб олишга келишди

22:35 / 13.06.2016