Жаҳон | 15:13 / 25.07.2018
27076
2 дақиқада ўқилади

Тожикистон Серпуховда ўлдирилган 5 ёшли қизча юзасидан Россияга нота юборди

Фото: Михаил ФРОЛОВ

Тожикистон Москва областининг Серпухов шаҳрида ўлдирилган беш ёшли қизча ўз фуқароси эканини тасдиқлади ва Россия ТИВга терговни жиддий ўтказиш ҳамда жиноятчини қаттиқ жазолашни талаб қилиб нота юборди. Бу ҳақда республика ТИВ хабар берган.

"Россия ТИВга нота топширилди. Душанбе Россиянинг тегишли органларини ушбу шафқатсиз жиноятни жиддий тергов қилиш ва бу ишни амалга оширган жиноятчини қаттиқ жазолашга чақирмоқда", - дейилади вазирлик хабарида.

Шунингдек, унда таъкидланишича, “Тожикистоннинг Россиядаги дипломатик ҳамда консуллик идоралари Россия тегишли органлари билан ушбу масала юзасидан доимий алоқада бўлиб турибди”. Бундан ташқари, Тожикистон ички ишлар вазири Рамазон Раҳимзода Россия ИИВ раҳбариятига телеграмма юбориб, жиноий ишни қатъий назоратга олиш ҳақида илтимос қилган. 

Чоршанба куни қизчанинг жасади Москвадан Душанбега олиб борилди. Аэропортдан уни Тожикистон жанубидаги Шамсиддин Шохин туманига олиб кетишган, қизча шу ерда дафн этилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Москва областида тожик мигрантлари оиласидан бўлган 5 ёшли қизчанинг жасади спорт сумкасидан топилганди.

Мавзуга оид