Жаҳон | 08:45 / 26.07.2018
10929
2 дақиқада ўқилади

​АҚШ ва Европа «савдо уруши» якунига етди

Фото: REUTERS

25 июль куни Вашингтонда Еврокомиссия президенти Жан Клод Юнкер билан бўлиб ўтган учрашувдан сўнг, АҚШ президенти Дональд Трамп «савдо уруши»даги божхона тарифларини қайта кўриб чиқилишини билдирди. 

CNN хабарига кўра, Трамп қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, жумладан лавлаги ва сояга қўйилган чекловларни олиб ташлашга ваъда берган. 

«Бу кун эркин ва ҳалол савдо учун катта аҳамиятли бўлди», дейди АҚШ давлат раҳбари. 

Rose Garden'да ташкиллаштирилган қўшма баёнот чоғида америкалик сиёсатчи «алоқаларнинг янги уфқи» бошлангани ҳақида гапириб, барча лол қолдирди. 

Бунгача Дональд Трамп Европа машинасозлигига таҳдид солувчи фикрларни билдирганди, яъни ҳар битта Европада ишлаб чиқарилган автомобилни АҚШга олиб киришда 20 фоиз миқдорида бож тўлови жорий этишни таклиф қилган. Шунга қарамай, АҚШ аллақачон Европанинг алюминий ва пўлат хом-ашёсига бож тўловини жорий этган. 

Мавзуга оид