Ҳиссий жиҳатдан “ёниш” – бутун дунёдаги истеъдодли ходимларнинг компаниялардан кетиб қолиш сабабларидан биридир. Менежерлар, врачлар, педагоглар, дастурчилар, ҳуқуқшунослар, молиячилар – интровертларнинг кўпчилиги кундалик иш кунига нисбатан ўз қизиқишини йўқотмоқда. Аёнки, ички мойилликдан ташқари одамлардаги бу ҳолатни яна чуқурлаштирувчи ташқи омиллар ҳам мавжуд. Parallels вице-президенти ва асосчиларидан бири Николай Добровольский раҳбарларнинг “ишдаги ёнғинлар”га сабаб бўладиган одатий хатолари ҳақида ҳикоя қилади.

1-хато. Сукут

Муаммоларнинг катта қисми “ичидагини тўлиқ айтмаслик” сабаб юзага келиши кўпчиликка аён. Минглаб можаролар қисқа суҳбат билан ҳал этилиши мумкин эди. Бироқ бунинг ўрнига  - сукутга айланган жимлик. Айнан шу сабаб хавотир, ноаниқлик, миш-мишлар юзага келади. Одатий “Ишларинг қалай” саволида ҳеч қандай мураккаб жиҳат мавжуд эмасдек туюлади. “Яхши!” ёки “Аъло даражада!” деган жавобни билгач, олға ҳаракатланиш мураккаброқ.

Кўплаб йирик иш берувчилар ходимлар билан шахсан мулоқот қилиш имкониятини йўқотиб, бизнес-жараёнларни ғаройиб тарзда йўлга қўяди. Буни тушуниш мумкин. Агар сен икки-уч кишидан иборат стартап бўлсанг, сизлар бир ҳаводан нафас оласиз. Кутилмаганда ўсиб, улкан корпорацияга айлангач, сизда дунё бўйлаб юзлаб ва минглаб ходимлар бўлганида ҳар бир ҳамкасб билан кўришиш имконсиз бўлади. Унинг ҳиссий ҳолатини баҳолашни эса айтмаса ҳам бўлади. Бироқ ҳатто ана шундай улкан конструкцияда  “дилдан суҳбат”нинг ҳам ўрни бор. Истак бўлса, ресурс ва инструментлар топилади.

Ечим. Ходимлардан турли масалалар бўйича фикрларини сўрашдан уялманг. Бугун ходимлар ўртасида сўровнома ўтказиш учун онлайн-сервислар талайгина. Шунингдек, ҳамкасблар билан норасмий суҳбатлар ўтказишни қоидага айлантиринг. Бу дунёқарашингизни кенгайтиради.

Масалан, мен бир ўзим овқатланмасликни қоидага айлантирдим. Компаниянинг бўлинмаларидаги оддий ходимлар билан норасмий учрашувларни режалаштиришга ҳаракат қиламан. Дастлаб одамлар тушликка таклифимни эҳтиёткорлик билан қабул қилишарди. Бироқ бир неча учрашувлардан сўнг, бу “гиламга чорлов” эмаслигига ишонч ҳосил қилгач, унга нисбатан хотиржамлик билан муносабат билдира бошладилар.

2-хато. Бефарқлик

«Ватан менга нима қилиб берди эмас, сен унга нима қилиб бердим, дея савол бер!» Жон Кеннедининг бу машҳур фикри ушбу бандни тўлиқ тасвирлаши мумкин. Бу катта механизмлардаги кичик винтлар ҳақидаги ҳикоя. Ходимлар ишдан кетишининг энг кўп учрайдиган сабаби нима эканини биласизми? «Раҳбарим менга ҳеч қачон «раҳмат» демаган».