Жаҳон | 00:01 / 27.07.2018
4094
2 дақиқада ўқилади

АҚШ Сенати Facebook ва Twitter'ни яна чақиртирмоқда 

Facebook ва Twitter компаниялари ижрочи раҳбарларининг АҚШ Сенатининг Разведка қўмитасидаги эшитуви  жорий йилнинг сентябрь ойида бўлиб ўтиши кутилмоқда. Улар 2016 йил АҚШ президентлиги учун бўлиб ўтган сайлов жараёнига Россиянинг аралашуви юзасидан маълумот тақдим этиши зарур. 

Қўмита раиси, сенатор Ричард Буррнинг айтишича, Сенат ҳақиқатан Facebook, Twitter ва Google'нинг муассиси Alphabet компаниялари ижрочи раҳбарларини эшитувга чақиртирган. 

Февраль ойида АҚШ Разведка маҳкамаси 2018 йил АҚШда бўлиб ўтиши кутилаётган сайловларга Россия яна аралашишини билдирганди. Разведка маълумотига кўра, бу айнан ижтимоий тармоқларда текширилмаган статистика ва тарғиботни кучайтириш билан эришилади. 

Ўз ўрнида Facebook Буюк Британиянинг сунъий интеллектдан фойдаланувчи технологияларни ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи Bloomsbury AI компаниясини харид қилиш учун 30 миллион доллар сарфламоқчи.

Маълумот учун, шу йилнинг 6 ноябрь куни АҚШнинг бир нечта штатида Конгресс ва Сенатдаги  ўринлар учун навбатдан ташқари сайловлар бўлиб ўтади.

Мавзуга оид