Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ДХА давлат органлари масъул ходимларига нисбатан дастлабки маъмурий жавобгарликка тортиш чорасини қўллади
Ўзбекистон Республикасининг МЖтК 215-5-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этганлик юзасидан Давлат хизматларини кўрсатувчи ваколатли давлат органлари масъул ходимларига нисбатан давлат хизмати кўрсатиш муддатини бузганлик учун дастлабки маъмурий жавобгарликка тортиш чораси кўрилди.
Ўзбекистон Республикаси президенти томонидан 2018 йил 23 июль куни имзоланган “Баъзи давлат органлари ва ташкилотларнинг фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига биноан давлат хизматлари кўрсатиш соҳасидаги маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш маъмурий судлардан Агентлик ва унинг ҳудудий бошқармаларига ўтказилган эди.
Давлат хизматлари агентлиги (ДХА) Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан “GRAND AMIR BARAKA”, “DAVR STANDART”, “GIJDUVON TANSIQ TAOMLARI”, “TABARRUK SAVDO”, “ARZANDA”, “DINNER FAMILY COMPANY”, “ALL BOSS SERVICE”, “STRONG BEER”, “INTERFOOFSERVICE”, “MOMENTO TASHKENT”, “OSIYO ELIT SERVIS”, “DILNOZA SAVDO”, “AMAZON TOUR”, “MUJIZA PATIR TAOMLARI”, “SAMARQAND ASL KISHONASI”, “SUNSHINE TURON INTERNATIONAL LTD”, “DILOROM A.O.O”, “SHARQ GUZAR SERVIS”, “MANGOLIA TRADE”, “SAVDOGAR INVEST” масъулияти чекланган жамиятлари ҳамда “REAL FOOD LINE”. “ART FOOD MASTER”, “OSIYO DAVRON”, “ORIENTAL FOOD LINE” хусусий корхоналарининг умумий овқатланиш объектларига алкоголли маҳсулотларни сотиш ҳуқуқи учун рухсат гувоҳномаси олиш учун қилган мурожаатларини кўриб чиқиш муддатини бузиб, қонун бузилиши ҳолатларига йўл қўйганликлари учун Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туман ҳокимлигининг мансабдор шахслари маъмурий жавобгарликка тортилиб, уларга нисбатан энг кам ойлик иш ҳақининг беш баравари, яъни 921 500 сўм миқдорида жарима солинди.
Мавзуга оид
14:56 / 31.12.2021
Боғчага навбатга қўйиш, хорижга чиқиш учун қўйилган тақиқни аниқлаш ва яна учта хизматдан телефон орқали фойдаланиш мумкин
16:37 / 01.06.2021
«Меҳр-5» операциясида Ўзбекистонга олиб келинган болаларга туғилганлик ҳақидаги гувоҳномалар берилди
17:17 / 26.04.2021
Йилнинг биринчи чорагида давлат хизматларини кўрсатиш соҳасида 100 мингдан ортиқ қонун бузилиши аниқланди
09:14 / 14.04.2021