Маълум қилинишича, генераллар даражасида ташкил этилиши кутилаётган учрашув Жанубий Корея ва КХДР чегараси яқинида жойлашган Панмунчон қишлоғида бўлиб ўтади.
Жанубий Корея Мудофаа вазирлиги айни хабарни тасдиқлаб, кун тартибига киритилган масалаларга тўхталиб ўтишни лозим топмаган.
Таъкидланишича, корейс ҳарбийлари учрашуви шу йилнинг 31 июль куни бўлиши кутилмоқда. Сўнгги марта улар июнь ойида гаплашганди.











