Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Siemens 100 млн долларлик биринчи шамол электр станциясини Зарафшонда қуради
Siemens биринчи шамол электр станциясини Зарафшонда қуради. Президентнинг «2018-2019 йилларда инвестиция ва инфратузилма лойиҳаларини амалга оширишни тезлаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорида шу ҳақида айтилади.
Spot’нинг ёзишича, 2017 йилнинг ноябрида «Ўзбекенерго», «Миллий энергия тежовчи компания» ва Siemens Gamesa немис компанияси 100 МВт қувватга эга шамол энергияси лойиҳасини амалга ошириш бўйича меморандум имзолаганди.
Маълум бўлишича, лойиҳа 2019-2022 йилларга мўлжалланган ва унинг қиймати 100 миллион долларга баҳоланади, шундан 2019 йилда 5 миллион доллар маблағ ўзлаштирилади. Барча пуллар - Siemens’нинг хорижий инвестициялари.
Синов лойиҳаси Ўзбекистоннинг шамол энергетикаси соҳасидаги улкан салоҳиятини ўзлаштириш ва мамлакат энергетика тизимига қайта тикланадиган энергия манбаларини жорий этишни бошлаб бериши керак.
Мавзуга оид
11:11 / 15.04.2026
Фото: Қорақалпоғистон ва Хоразмдаги кучли шамол оқибатлари
11:02 / 25.02.2026
Кучли шамол ва чанг-тўзон: қатор ҳудудларда огоҳлантириш эълон қилинди
11:40 / 11.02.2026
Кучли шамол ва сел Самарқандда талафот келтириб чиқарди
19:00 / 30.01.2026