Манбалар сўзларига кўра, Трампнинг бош прокурор Жефф Сешнс ва ФҚБ собиқ раҳбари Жеймс Коми ҳақидаги твитлари шубҳага сабаб бўлган. Уларнинг қайд этишича, президент ўз твиттеридаги хабарлар орқали гувоҳларни қўрқитган ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларини суриштирувдан воз кечишга мажбурлаган бўлиши мумкин.
Газетадан таъкидлашларича, Мюллер Трампдан унинг твитлари, шунингдек, бошқа чиқишлари ҳақида сўрамоқчи.











