Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эндиликда уйда ўтириб меҳнат қилаётган аёлларга ҳам меҳнат дафтарчаси очилади
Бу ҳақида Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси томонидан мамлакатда хотин-қизларга алоқадор бир қанча масалалар, бу борада амалга оширилаётган ишлар муҳокамасига бағишланган матбуот анжуманида айтиб ўтилди, деб ёзмоқда ЎзА.
Анжуманда, ҳозирда республикада 59 минг аёл оғир ижтимоий аҳволда кун кечираётгани, уларни уй-жой, ишсизлик каби муаммолар қийнаб келаётгани таькидланди. Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси Танзила Норбоева нутқида бу муаммоларга алоҳида тўхталиб ўтди.
‒ Муҳтарам Президентимиз аёллар масаласига оид бир қанча қарорлар, фармонлар тасдиқладилар. Улар натижасида эндиликда уйда ўтириб меҳнат қилаётган аёллар ҳам қонуний меҳнат стажига эга бўлиши мумкин. Ҳеч қайси давлатда бундай имтиёз йўқ. Мисол учун, уйда 20-30 та товуқ боқиб, ёки томорқасида меҳнат қилаётган аёлларга ҳам меҳнат дафтарчаси очиш мумкин. Улар учун 4-7 фоизли кредитлар берилмоқда. Яқинда тизимимизда 11-46 рақамли ягона ишонч телефони ишга туширилади. Оғир ижтимоий аҳволга тушган, кимдир зўрлик, зўравонлик ўтказаётган, ҳаётида қийналаётган аёллар мазкур рақамга телефон қилишлари мумкин. Уларга малакали мутахассислар томонидан ёрдам берилади, мурожаатлар муаллифи сир сақланиши кафолатланади, ― деди Т. Норбоева.
Мавзуга оид
14:08 / 04.06.2026
Ўзбекистон ва Сербия парламентлари ҳамкорлик меморандумини имзолади
15:00 / 03.06.2026
Белграддаги глобал конференцияда Ўзбекистоннинг гендер тенглик борасидаги тажрибаси тақдим этилди
17:36 / 23.05.2026
Ўзбекистон парламенти делегацияси МДҲ ПА сессиясида қатор ташаббусларни илгари сурди
18:58 / 23.04.2026