Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сурхондарёда 5 кунлик чақалоғини 5 миллион сўмга сотмоқчи бўлган аёл қўлга олинди
Сурхондарё вилоятининг Ангор туманида чақалоқ савдосига чек қўйилди.
«2018 йилнинг 26 июль куни фуқаро Ж.Р.нинг аризасига асосан, Сурхондарё вилояти ИИБ ЖҚБ «Уюшган жиноятчиликка қарши курашиш» бўлинмаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Ангор тумани тиббиёт бирлашмаси туғруқхона бўлимида А.Н. исмли аёл беш кунлик ўғил чақалоғини Ж.Р.га 5.000.000 (беш миллион) сўм пул эвазига сотмоқчи бўлган вақтида жиноят устида ашёвий далил билан қўлга олинди», дейилган Сурхондарё вилояти ИИБ Матбуот хизмати хабарида.
Ҳозирги вақтда Ангор туманида яшовчи А.Н.исмли шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ва суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
13:39 / 02.11.2025
Сурхондарёдаги айиқлар макони – Юқори Тўпаланг миллий табиат боғи | Манзил
14:48 / 23.10.2025
«Дарбанд» постида тирбандлик — расмий баёнот берилди
10:49 / 19.10.2025
Навоийда фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи 3 минг доллар пора билан ушланди
22:23 / 06.10.2025