Тожикистонда енгил автомобилнинг велосипедчилар гуруҳини уриб кетиши оқибатида тўрт нафар хорижлик сайёҳ ҳалок бўлди. Бу ҳақда РИА Новости маҳаллий ҳукуматга асосланиб хабар бермоқда.

Фото: Akhbor

Агентлик маълумотларига кўра, ҳалок бўлган туристларнинг икки нафари АҚШ фуқароси бўлган.

Қайд этилишича, йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида яна уч киши жароҳат олди.

Фото: Akhbor
Фото: Akhbor

Велосипедчиларга келиб урилган машинанинг ҳайдовчиси воқеа жойидан қочиб кетган. Ҳайдовчини қидириш ва қўлга олиш учун махсус бригада ташкил этилди.