15:56 / 30.07.2018
55313

Ўзбекистонда доллар курси яна ўсди

Фото: pixabay

Ўзбекистонда доллар курси яна ўсди, бундан Марказий банк маълумотлари дарак беряпти.

31 июлдан бошлаб АҚШ валютасининг курси 7791,8 сўмни ташкил этади. Ўтган ҳафта давомида доллар 2,5 сўмга ўсган.

Доллар февраль ойидан буён биринчи марта кетма-кет иккинчи ҳафта ўсди - бундан олдин апрель ойининг ўрталарида озгина қимматлаган эди.

Евро курси 45,3 сўмга тушиб кетди ва энди 9082,2 сўмга тенг. Россия рубли 1,3 сўмга мустаҳкамланди - 124,1 сўм.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда доллар курси апрель ойидан бери биринчи марта ўсганди.

Top