Технология | 18:06 / 31.07.2018
13887
1 дақиқада ўқилади

Интернетда iPhone янги моделининг суратлари пайдо бўлди

Латвиялик дизайнер Вениамин Гескин Twitter саҳифасида эълон қилган суратларда iPhone’нинг янги модели тасвирланган деб тахмин қилинмоқда.

Суратларда 6,5 дюйм экранли iPhone X Plus ва 6,1 дюйм экранли iPhone намойиш этилган. Дизайнер тақдим этган прототиплар илгариги концептларга жуда ўхшаб кетади.

Суратлардан англаш мумкинки, смартфоннинг Plus-талқинида қўш камера бўлади. Бундан ташқари, прототипларда бармоқ излари сканери йўқ.

Вениамин Гескин IT-бозордаги хабарлар асосида чиқиши кутилаётган гаджетлар эскизларини чизади. Дизайнер iPhone X’нинг аслига жуда яқин прототипни чизганди.

Apple ўзининг янги моделини сентябрда тақдим этиши кутилмоқда.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров

Мавзуга оид