Жамият | 07:43 / 31.07.2018
54910
3 дақиқада ўқилади

Ўз фарзандини бўғиб ўлдирган андижонлик аёлга ҳукм чиқарилди

Фото: ЎзА

Қўқон шаҳрида ўз фарзандини бўғиб ўлдирган она ҳақида тарқалган хабар юракларни ларзага келтирди. Жиноят ишлари бўйича Фарғона вилояти судида мазкур жиноят иши кўриб чиқилиб, судланувчига нисбатан ҳукм ўқилди, деб хабар бермоқда ЎзА.

Судланувчи С.Т 2018 йил 23 март куни ўзаро оилавий келишмовчиликлар сабабли яшаш хонадони Андижон вилояти, Қўрғонтепа тумани, Маъмуробод қишлоғидан 2015 йилда туғилган вояга етмаган фарзанди билан чиқиб кетиб, 23-25 март кунлари давомида Қўқон шаҳрида бир нечта шахсларнинг уйларида тунаб қолган. 26 март куни ўзига таниш бўлмаган Ж.М билан ўғли Ф.Ини олиб, Тошкент шаҳрига ишлаш мақсадида кетади. У ерда қарамоғида вояга етмаган ўғли борлиги сабаб ишга жойлаша олмайди. Ўғли Ф.Идан қутулиш мақсадида 2018 йил 2 апрель куни Тошкент шаҳридан фарзанди билан Данғара туманида жойлашган автобуслар шоҳбекатига келиб, у ердан Қўқон шаҳрига ҳаракатланувчи 14-йўналишли автобусга ўтириб, соат 16 ларда Данғара туманидан Қўқон шаҳар "Туркистон" кўчаси томонга ҳаракатланиб келади. “Автокемпинг” масъулияти чекланган жамияти биносининг рўпарасида автобусдан тушиб қолади. Ўзининг ниятини амалга ошириш мақсадида бинонинг олди ён томонида жойлашган арчаларнинг орқа томонига ўтиб, ўнг қўл бармоқлари билан ожиз аҳволдаги вояга етмаган ўғлини бўйин қисмини қаттиқ бўғиши оқибатида вояга етмаган ўғли Ф.И вафот этган. Ўғлининг мурдасини арча дарахти тагига ташлаб, ҳодиса жойидан яширинган.

Мазкур жиноят иши жиноят ишлари бўйича Фарғона вилояти судининг раиси М.Мирзажонов раислигида кўриб чиқилди.

М.Мирзажоновнинг таъкидлашича, судланувчи С.Т. судда айбига тўлиқ иқрор ва қилмишидан пушаймон бўлиб кўрсатув берган. Унга нисбатан жазо тури ва меъёрини белгилашда, содир этган жиноятининг хусусияти, ижтимоий хавфлилик даражаси, жабрланувчи қонуний вакилининг С.Т.га нисбатан оғирроқ жазо тайинлаш ҳақидаги талаби, жиноятни ғаразли ва бошқача паст ниятларда содир этгани инобатга олиниб, 15 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Мавзуга оид: Андижонлик она 3 ёшли ўғлини нега ўлдирганини айтиб берди (видео)

Мавзуга оид