WikiLeaks асосчиси Жулиан Ассанж Лондондаги Эквадор элчихонасини тарк этишга тайёр, у бу ерда 2012 йилдан бери яшириниб келмоқда. Бу ҳақда Bloomberg вазиятдан хабардор икки манбага асосан хабар берди.

Агентликнинг маълумотларига кўра, Ассанж сўнгги вақтларда соғлиғи ёмонлашгани сабабли бундай қарорни қабул қилган. У Буюк Британияда ҳамон ҳибсга олиниши мумкин, шунингдек, АҚШдаги прокурорлар унга махфий маълумотларни ошкор қилиш бўйича айбловлар қўйиши эҳтимолга яқин.

Таъкидланишича, WikiLeaks асосчиси бир неча вариантга эга: у Буюк Британиядаги шифохонага йўл олиши, мамлакатдан қочишга уриниб кўриши ёки судда ҳибсга олиниши бўйича қарорга қарши чиқиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Эквадор президенти Ассанж бўйича баёнот берганди.