Таиланд Буюк Британиядан собиқ бош вазир Йинглак Чинаватни экстрадиция қилишни расман сўради, деб хабар берди Bangkok Post газетаси.

Нашр Таиланднинг Буюк Британиядаги элчихонаси томонидан Британия ҳукуматига йўлланган мактубининг нусхасини чоп этди.  

«Таиланд қироллик ҳукумати топшириғи ва Сиам қироллиги ҳамда Буюк Британия ўртасида 1911 йилда тузилган қидирувдаги жиноятчиларни экстрадиция қилиш тўғрисидаги шартномага мувофиқ элчихона ҳозирда Буюк Британияда яшаётганлиги аниқланган Таиланд фуқароси Йинглак Чинават хоним экстрадиция қилинишини сўрайди», — дейилади мактубда.

Йинглак Чинават 2017 йил сентябрда ҳукуматнинг гуруч бўйича дотация дастурини амалга оширишда йирик миқдорда бюджет маблағларини исроф қилишда айбланиб Таиланд олий суди томонидан 5 йил муддатга сиртдан озодликдан маҳрум қилинганди. 

Собиқ бош вазир мамлакатни 2017 йилнинг август ойи охирида тарк этган.