Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хоразмда ҳам "ҳожатхона инқилоби"га старт берилди
Фото: Mega - GM
Хива шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Э.Яқубов "Нуруллабой маданият ва истироҳат боғи" ДУК ҳудудидан ижтимоий шериклик асосида замонавий турдаги ҳожатхона қурилиши учун ер майдони ажратилиши тўғрисида"ги қарорни имзолади.
Ҳужжатга мувофиқ Хива шаҳридаги "Нуруллабой маданият ва истироҳат боғи" ДУК ҳудудидан замонавий турдаги ҳожатхона қурилиши учун 12 метр квадрат ер майдони ажратилиши кўзда тутилган.
Мазкур қарор Халқ депутатлари Хива шаҳар Кенгашининг навбатдаги сессияси тасдиғига киритиладиган бўлди. Қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Хива шаҳар ҳокими ўринбосари Ш.Отажонов зиммасига юклатилди.
Бундан аввал KUN.UZ'да Тошкент вилоятида сайёҳларга мўлжалланган биоҳожатхоналар қурилишига старт берилгани ҳақида хабар берилган эди. 1 сентябрга қадар вилоятдаги биоҳожатхоналар сонини 10 тага етказиш режалаштирилган.
Ҳар қанча аянчли бўлмасин, мамлакатимизда бу масалага яқин йилларга қадар жиддий эътибор қаратилмаган. Юртимиздаги ҳожатхоналарнинг тартибсизлиги, уларнинг "ҳидидан топиб борилиши" каби муаммонинг борлиги ҳақиқат ва бу Ўзбекистонга ташриф буюрувчи сайёҳларга ноқулайлик туғдирмоқда. Шу боис ҳукумат томонидан ушбу муаммони бартараф этишга катта эътибор қаратилмоқда. Ўзбекистонда туризмни ривожлантирмоқчи эканмиз, шу юртда яшовчи ҳар бир фуқаро ҳатто шу каби "майда" жиҳатга ҳам эътиборли ва масъул бўлиши шарт.
Мавзуга оид
16:15 / 23.12.2025
Хоразмда тадбиркор ундан иш сўраб келган талаба қизга шилқимлик қилди
23:37 / 17.12.2025
Ўзбекистон Европа Иттифоқи билан виза тартибини соддалаштириш бўйича музокара ўтказди
22:17 / 17.12.2025
Ўзбекистон дунёда сайёҳлар оқими энг тез ўсаётган мамлакатлар қаторига кирди
11:52 / 16.12.2025