Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп Мюллер билан учрашиш ҳақида қачон қарор қабул қилиши маълум
Фото: Carolyn Kaster/AP Photo
АҚШ президентининг адвокати Рудольф Жулиани сўзларига кўра, Қўшма Штатлар етакчиси Дональд Трамп 10 кун ичида президентлик сайловларига Россиянинг аралашуви бўйича иш билан шуғулланаётган махсус прокурор Роберт Мюллер билан учрашиш ҳақида қарор қабул қилади. Бу ҳақда Politico хабар бермоқда.
Унинг сўзларига кўра, Трамп Мюллер учрашиш ҳақидаги қарорни етти ёки ўн кун ичида қабул қилади.
Шунингдек, унинг қўшимча қилишича, Трамп адвокатлари учрашишдан бош тортиш имкониятини ҳамон кўриб чиқишмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Трамп «Россия иши»га твиттер ёрдамида халақит беришга уринганликда гумонланаётгани билдирилганди.
Мавзуга оид
12:07 / 23.02.2026
Трампнинг қароргоҳи ёнида отиб ўлдирилган шахс 21 ёшли рассом бўлган
10:29 / 12.08.2020
Трамп дунёдаги бош муаммони маълум қилди
07:30 / 11.08.2020
Трамп Оқ уй олдидаги отишма сабабли матбуот анжумандан олиб чиқиб кетилди
22:47 / 10.08.2020