Ўзбекистон | 14:14 / 03.08.2018
21724
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон фуқаролари учун Чежудо оролига визасиз кириш тўхтатилди

Фото: KUN.UZ

Жанубий Корея ҳукумати 12 мамлакат, жумладан, Ўзбекистон фуқаролари учун Чежудо ороли ҳудудига визасиз киришни тақиқлади. Бу ҳақда Қирғизистоннинг Кореядаги элчихонаси расмий сайти хабар бермоқда.

«Корея Республикаси Иммиграция хизмати маълумотларига кўра, 2018 йил 1 августдан бошлаб Чежудо оролининг ҳудудига Қирғизистон, Миср, Гамбия, Сенегал, Бангладеш, Покистон, Сомали, Ўзбекистон, Непал, Камерун, Шри-Ланка ва Мьянма фуқароларининг визасиз киришига тақиқ жорий этилди», - дейилади хабарда. Ўзбекистон элчихонасининг сайтида бу ҳақда маълумот йўқ. 

Чежудога визасиз кириш 2001 йилда қабул қилинган махсус қонун доирасида амалга оширилади. Чежудо оролига 30 кун муддатга ташриф буюриш учун виза талаб этилмайди, бунда чет эллик сайёҳ оролга фақат сайёҳлик мақсадида ва тўғридан-тўғри денгиз рейси ёки тўғридан-тўғри авиапарвоз орқали келиши талаб этилади.

Мавзуга оид